КОНКАКАФ ЧЛ. «Интер Майами» сафарда «Нешвилл» билан дуранг ўйнади
АҚШнинг Теннесси штати, Нешвилл шаҳридаги «Геодис Парк» стадионида КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида «Нешвилл» ҳамда «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди. Мазкур баҳсда ҳисоб очилмади ва жамоалар 0:0 кўринишидаги дуранг натижани қайд этишди.
«Интер Майами» жамоаси сардори, 38 ёшли аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди, бироқ самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.
Жамоанинг яна бир тажрибали аъзоси, 39 ёшли уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес эса ушбу ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
Шимолий ва Марказий Американинг энг нуфузли клублар турнири чорак финалчисининг номини аниқлаб берувчи жавоб учрашуви 19 мартга ўтар кечаси Форт-Лодердейл (Флорида штати) шаҳрида бўлиб ўтади.