locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси: Месси ва «Интер Майами» ярим финалда тўхтади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси: Месси ва «Интер Майами» ярим финалда тўхтади
Расм: gettyimages.com Лионел Месси

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида «Интер Майами» ўз майдонида Канада клуби «Ванкувер Уайткэпс»ни қабул қилди. Беллашув америкаликлар учун омадсиз якунланди — 1:3.

Биринчи ўйин ҳам канадаликлар ғалабаси билан тугаган эди — 2:0. Икки учрашув натижасига кўра, «Ванкувер» умумий 5:1 ҳисобида финалга йўл олди. Шу тариқа, Лионел Месси бошчилигидаги жамоа мусобақани ярим финалда тарк этди.

Жавоб ўйинидаги голлар:
Алба, 9’ — 1:0
Вайт, 51’ — 1:1
Вите, 53’ — 1:2
Берхалтер, 71’ — 1:3

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Мексиканинг «Крус Асул» ва «Тигрес» жамоалари тўқнаш келади. Жавоб учрашуви 2 май куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади. Биринчи беллашув 1:1 ҳисобида якунланган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг