locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конго билан ўйинда Криштиану Роналду тўпга энг кам тегинган футболчи бўлди

Португалия илк турда муҳим очколарни қўлдан бой берди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида ДР Конгоқа қарши кечган учрашувда (1:1) тўпга жами 25 марта тегинди. Бу жамоа сафида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчилар орасидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Whoscored статистик портали хабар бермоқда.

Учрашув давомида Роналдудан кўра камроқ тўпга тегинган ўйинчилар майдонда тўлиқ ҳаракат қилмаган: Бернардо Силва (23 марта, 45 дақиқа), Нелсон Семеду (16 марта, 19 дақиқа), Рафаэл Леау (13 марта, 19 дақиқа) ва Гонсалу Рамуш (3 марта, 8 дақиқа). Таqqosлаш учун, португалиyalиклар дарвозабони Диогу Кошта ўйин давомида тўпга 36 марта тегинган.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 6-дақиқасида Жоау Невеш боши билан урган голи эвазига Португалияни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. ДР Конго жамоаси эса бунга биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+5-дақиқа) Йоан Виссанинг киритган голи билан жавоб қайтарди.

41 ёшли Роналду учун ушбу мусобақа фаолиятидаги олтинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. У ва Лионель Месси ушбу кўрсаткич бўйича жаҳон футболи рекордчилари бўлиб туришибди. Мазкур турнир давомида ушбу натижани фақатгина Мексика терма жамоаси дарвозабони Гилермо Очоа такрорлаши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг