locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конференциялар лигасида умумий босқич якунланди. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум

Плей-офф босқичлари 19-20 ва 26-27 февраль кунлари ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конференциялар лигасида умумий босқич якунланди. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум
ФОТО: Getty images

Конференциялар Лигасининг умумий босқичининг сўнгги ўйинлари 18 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Турнир жадвалида биринчи саккизта ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олишди: "Страсбург" (Франция), "Ракув" (Польша), "Спарта" (Чехия), АЕК (Греция), "Райо Вальекано" (Испания), "Шахтёр" Донецк (Украина), "Майнц" (Германия) ва АЕК (Ларнака, Кипр).

9-ўриндан 24-ўрингача бўлган клублар плей-офф босқичида ўйнайди: "Лозанна" (Швейцария), "Кристал Пэлас" (Англия), "Лех" Познан (Польша), "Самсунспор" (Туркия), "Целе" (Словения), АЗ Алкмаар (Нидерландия), "Фиорентина" (Италия) ва "Риека" (Хорватия); "Ягеллония" (Польша), "Омония" (Кипр), "Ноа" (Арманистон), "Дрита" (Косово), "КуПС" (Финляндия), "Шкендия" (Македония), "Зриньски" (Босния ва Герцеговина) ва "Сигма" (Чехия).

Шундай қилиб, плей-офф босқичлари 19-20 ва 26-27 февраль кунлари, 1/8 финал ўйинлари эса 2025 йил 12-13 ва 19-20 март кунлари бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг