Конференциялар Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди
Плей-офф босқичининг дастлабки ўйинлари 19 февраль куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
Бугун, 16 январь куни Европа Конференциялар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақанинг умумий босқичида энг юқори саккизта ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритади. 9–24-ўринлардан жой олган клублар эса энг кучли саккизлик сафига қўшилиш ҳуқуқи учун икки учрашувдан иборат саралаш баҳсларида майдонга тушади.
Плей-офф босқичининг дастлабки учрашувлари 19 февраль куни бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари эса 26 февраль 2026 йил санасига белгиланган.

Насрулло Каримов
Журналист