Конференциялар лигаси. \"Челси\" ва \"Реал Бетис\" финалга йўл олди!
Photo: gettyimages
Конференциялар лигаси ярим финал жавоб учрашувлари доирасидаги икки қарама-қаршилик бўлиб ўтди. Унга кўра “Челси” ўйида “Дьюргорден”ни қабул қилган бўлса, Италияда “Фиорентина” Испаниянинг “Реал Бетис” жамоасини меҳмон қилди.

Лондондаги баҳсда "Челси" кутилганидек хотиржамгина финалга йўлланма олди. Ўйиндаги ягона голни 38-дақиқада Кьернан Хол киритди, 1:0 (умумий ҳисоб 5:1).

"Бетис" эса Италияда "Фиорентина" билан 120 дақиқа "жанг олиб борди". Якунда "Бетис" Антонининг жаримадан урган суперголи ва ассисти эвазига ҳал қилувчи баҳсда қатнашадиган бўлди.

Конференциялар лигаси финал
“Челси”-"Реал Бетис"
Иброҳим Жалолов
Редактор