Конференциялар Лигаси. 19 февраль куни бўлиб ўтган учрашувлар натижалари билан танишинг
Турнирнинг амалдаги ғолиби Лондоннинг «Челси» клуби ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
19 февраль куни Конференциялар Лигасининг плей-офф босқичи доирасидаги дастлабки саккиз учрашув ўз ниҳоясига етди. Қуйида ушбу ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин.
Конференциялар Лигаси, 19 февраль натижалари:
- «Ноа» — «АЗ Алкмар» — 1:0
- «Сигма Оломоус» — «Лозанна» — 1:1
- «Зриньски» — «Кристал Пэлас» — 1:1
- «КуПС» — «Лех» — 0:2
- «Ягеллония» — «Фиорентина» — 0:3
- «Шкендия» — «Самсунспор» — 0:1
- «Дрита» — «Селье» — 2:3
- «Омония» — «Риека» — 0:1
Мазкур жуфтликлар ўртасидаги жавоб учрашувлари 26 февраль куни бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Конференциялар Лигасининг амалдаги ғолиби Лондоннинг «Челси» клуби ҳисобланади. Ўтган мавсумнинг ҳал қилувчи финалида «аристократлар» Испаниянинг «Бетис» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Насрулло Каримов
Журналист