Конате жароҳат сабабли Франция термаси йиғинини тарк этди
Қайд этилишича, ҳимоячи яқин кунларда “Ливерпуль” базасига қайтади.
ФОТО: Getty images
Ибраима Конате жароҳати сабабли Франция термаси лагерини тарк этди. Бу ҳақда фаранглар матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Озарбайжонга қарши ўйиндан сўнг ўзини номулай ҳис қилган.
Тиббий кўрик натижасига кўра, унинг соннинг тўрт бошли мушак жароҳати аниқланган.
Қайд этилишича, ҳимоячи яқин кунларда “Ливерпуль” базасига қайтади. Мураббийлар штаби унинг ўрнига “Марсель” ҳимоячиси Бенжамин Паварни чақирди.
Дидье Дешам шогирдлари навбатдаги учрашувни 13 октябрь куни сафарда Исландияга қарши ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист