Конате ёзда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конате фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, франциялик 25 ёшли футболчига Саудиянинг бир нечта клублари томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Футболчининг “қизиллар” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди. Аммо Конате юқори маош олишни истамоқда. Шу сабаб “Ливерпуль” билан шартнома узайтирилмаяпти.
Конате ҳозирда Transfermarkt порталида 60 миллион евро нархга эга.
Розикжон Султонмуродов
Журналист