locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конате учун 4 та жамоа даъвогарлик қилмоқда

Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конате учун 4 та жамоа даъвогарлик қилмоқда
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» ҳимоячиси Ибраима Конатега бирданига бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ 27 ёшли футболчи «қизиллар» билан шартномани узайтириш борасида келиша олмагани ва Англия жамоасини эркин агент сифатида тарк этиши ҳақида хабар берилганди.

Франциялик футболчига яқин манбалар музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ва келишувга эришилмаслигини таъкидламоқда.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу вазият Конатенинг шартномаси тузилиши ва суммалари борасидаги ички келишмовчиликлар, шунингдек, «Ливерпуль»нинг муваффақиятсиз мавсуми туфайли юзага келган.

Бундан аввал ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун энг катта имконият «ПСЖ»да эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Унга «Реал», «Бавария» ва «Челси» ҳам футболчи учун курашга қўшилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг