Конате Саудия клубининг таклифини рад этди
Фото: Goal.com
“Ливерпуль” ҳимоячиси Ибраҳима Кoнате Саудия Арабистони чемпионатига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, франциялик футболчи фаолиятини Европада давом эттирмоқчи. Шу сабаб Саудиянинг номи ошкор қилинмаган жамоасининг яхши таклифини рад этди.
Кoнатенинг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунга етади. Клуб футболчи билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади.
Маълумот учун, 26 ёшли футболчи 2021 йилдан буён “Ливерпуль” сафида тўп сурмоқда. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист