locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конате: \"Ливерпул\"да бахтлиман. Бу ерда қолишни истайман\"

Футболчи ва клуб музокараларни давом эттирмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конате: "Ливерпул"да бахтлиман. Бу ерда қолишни истайман"
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” ва Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ибраҳима Конате “қизиллар” сафида қолмоқчи. Футболчи ўзини мерсисайдликлар клубида бахтли ҳис қилишини таъкидлади. Конатенинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунланади.

"Бу клубда менинг мақсадларим кўп: етакчи бўлиш, ғамма нарсада ғалаба қозониш. Тўғрисини айтсам, мен бу ерда бахтлиман. Яқинда клуб ва агентим билан яна бир музокара бўлиб ўтди.

Шунинг учун ҳам яқин икки ҳафта ичида нима бўлишини кўрамиз", - деди Конате журналистлар билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ўтган мавсумда АПЛда чемпионликни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг