Конате: «Ҳаммасини айта олмайман, чунки ОАВда аллақачон жуда кўп гаплар ёзилган»
«Ливерпуль» ҳимоячиси жамоаси билан шартномани узайтириш имконияти ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» ҳимоячиси Ибрахима Конате клуб билан шартномани узайтириш жараёни ҳақида фикр билдирди.
«Бу жараён мураккаб. Ҳаммасини айта олмаймиз, чунки ОАВда аллақачон жуда кўп гаплар ёзилган. Баъзи хабарларни ўқиб, ўзим ҳам ҳайрон қоламан…
О-ла-ла. Бу эса мени «Ливерпуль» мухлислари олдида ноқулай аҳволга солади, чунки улар жараённинг барча нозик жиҳатларини билмайди», — дея Конадениг сўзларини Get French Football News келтирмоқда.
Маълумот учун, франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Конате «Ливерпуль» сафида 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда.
Унгача у «RB Лейпциг» клубида тўп сурган. ОАВ хабарларига кўра, 26 ёшли марказий ҳимоячига Мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист