Компания: «Кутилмаган совғалар бўлмади»
«Бавария» бош мураббийи «Аталанта» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компания Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Аталанта» устидан қозонилган йирик ғалабадан (6:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Олдинда ҳали жавоб учрашуви бор, шунинг учун диққатни жамлашимиз керак. Бугун ўйинга тўғри ёндашув топиш асосий вазифа эди. Бизнинг „бирга-бир“ ўйинимиз тактик жиҳатдан жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди, юқори прессинг эса бизга жуда ёрдам берди. Биз „Аталанта“ каби ҳужум қилишни яхши кўрадиган жамоаларга қарши биринчи марта ўйнамаяпмиз, шунинг учун кутилмаган совғалар бўлмади», — дея Компаниянинг сўзларини келтирмоқда UEFA расмий сайти.
Маълумот учун, «Бавария» ва «Аталанта» ўртасидаги жавоб учрашуви 18 март куни Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист