locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Компания Бельгияда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Мутассис 2024 йилнинг май ойидан буён «Бавария»ни бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компания илк бор Реймонд Гёталс совринига сазовор бўлди. Ушбу мукофот йилнинг энг яхши бельгиялик мураббийига топширилади. Иккинчи ўрин «Брюгге» устози Ники Хайен ва «Монако» бош мураббийи Себастьян Поконоли ўртасида бўлинди.

«Бу — мен учун беқиёс шараф. Ушбу мукофот жуда катта аҳамиятга эга, айниқса, илгари уни қўлга киритган мураббийлар номларини ва совриннинг тарихини билганимда. Реймонд ҳанузгача наfaқат ҳар бир бельгиялик мураббий, балки бутун дунё бўйлаб кўплаб мутахассислар учун намуна бўлиб қолмоқда», — деди Компания.

Венсан Компания Германиянинг машҳур клубига 2024 йил май ойида келиб қўшилган. 2024/2025 йилги мавсумда «Бавария» унинг бошчилигида 82 очко тўплаб, Германия Бундеслигасида чемпионликни қўлга киритди. Жорий мавсумда ҳам мюнхенликлар ишончли ҳаракат қилмоқда — 14 турдан сўнг 38 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг