Компани мураббийлик фаолиятидаги 5-совринига эришди
Ундан аввалги мавсумда эса мюнхенликлар Бундеслига ва Германия Суперкубогида ғолиб чиққан.
ФОТО: Getty images
Венсан Компани мураббийлик фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди.
Гап шундаки, бельгиялик мутахассис бошчилигидаги «Бавария» Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.
Ўтган мавсумда Компани «Бавария» билан Германия чемпионати ва мамлакат Кубогида зафар қучган. Ундан аввалги мавсумда эса мюнхенликлар Бундеслига ва Германия Суперкубогида ғолиб чиққан.
Шу тариқа, Германия Суперкубогидаги навбатдаги муваффақият Компани учун «Бавария» бош мураббийи сифатидаги яна бир соврин бўлди. Мюнхен клуби эса ушбу мусобақада кетма-кет иккинчи йил ғолиб чиқди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист