Компани: «Футболчилар охиригача курашгани таҳсинга лойиқ»
"Бавария" бош мураббийи жамоасининг ғалабаси ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty images
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Бундеслига доирасидаги "Санкт-Паули"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бундай оғир ғалабалар ҳам йўлнинг бир қисми. Бу бизга ишонч бағишлайди, чунки биз шундай қийин шароитларда ҳам натижага эришишимиз мумкинлигини тушунамиз.
Футболчиларнинг охиригача курашгани таҳсинга лойиқ. Улар таслим бўлишмади. Бу фазилат бизга бутун мавсум давомида жуда асқотади," - дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Маълумот учун, "Бавария" Бундеслиганинг 12-туридан кейин турнир жадвалида "РБ Лейпциг"ни 8 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист