Компани: «Биз келаси мавсумда ҳам ўсишда давом этишни мақсад қилганмиз»
"Бавария" Бундеслигада чемпионликни қўлга киритди.
ФОТО: Getty images
Германиянинг «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани 2025/2026 йилги мавсум ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳозирча мавсумга якуний баҳо беришга шошилмайман — олдинда биз учун жуда муҳим бўлган Германия Кубоги финали бор. Биз кўп ғалабалар қозондик, турли эмоцияларни бошдан кечирдик ва кўплаб футболчилар ўсишга эришди.
Янги келган ўйинчилар жамоани янада кучайтирди: Лучо Диас ва Ленарт Карл жамоага янгилик олиб кирди — бу ижобий ривожланишдир. Ҳозир талаблар жуда юқори даражага кўтарилган ва биз келаси мавсумда ҳам ўсишда давом этишни мақсад қилганмиз», — деди мутахассис.
Маълумот учун, Германия Кубоги финалида «Бавария» 23 май куни Штутгартга қарши майдонга тушади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист