locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Kompani: «Албатта, рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ жамоамиз бу баҳсни ғалабага бўлган ишонч билан бошлаши керак»

«Бавария» бош мураббийи «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компанӣ УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Дастлабки ўйинда Германия жамоаси 2:1 ҳисобига эга чиққан эди.

«Эртага барчада майдонга тушиш имконияти бўлади. Биз ўйинга тайёргарлик кўряпмиз ва уни интиқлик билан кутяпмиз. Ғалаба қозонишни ва мухлисларимиз ишончини оқлашни истаймиз. Албатта, рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ жамоамиз бу баҳсни ғалабага бўлган қатъий ишонч билан бошлаши шарт.

Биринчи учрашувда биз бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда «Реал» яхшироқ ўйнай бошлади ва ўша 45 дақиқа уларга ишонч бағишлади. Аммо ўйиннинг биринчи ярмида биз ўзимизни жуда яхши ҳис қилдик, менимча, биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашга қодирмиз. «Сантьяго Бернабеу»даги ғалаба бизга ўз кучимизга бўлган ишончни беради, энди эса ўз уйимизда янада ишончлироқ ўйин кўрсата олишимизни исботлашимиз керак», — деди Компанӣ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг