«Комо» ўз тарихида илк бор европа кубокларига йўлланма олди
Италия А Сериясининг 36-тури доирасида «Комо» жамоаси «Верона» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу муваффақият эвазига Сеск Фабрегас шогирдлари ўз тарихида илк бор европа кубокларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Италия чемпионатининг 36 та ўйинидан сўнг, «Комо» 65 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Шаҳардошлар жамоаси «Рома»дан (64 очко) бир очкога олдинда, бироқ «бўрилaр»да битта захира ўйини мавжуд. Шунга қарамай, «Комо»да ҳали ҳам Чемпионлар Лигасига чиқиш имконияти сақланиб қолмоқда — тўртинчи ўрин билан орадаги фарқ бор-йўғи икки очкони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Сеск Фабрегас «Комо» бошқарувига 2024 йилнинг ёзида келган эди. Ўтган мавсум якунларига кўра, жамоа Италия А Серияси турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаган эди.