locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Комо» Ян Коутуни ижарага олди

Келишув ижара асосида тузилган бўлиб, бразилиялик футболчи 2026/27-йилги мавсум якунига қадар «Комо» шарафини ҳимоя қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳимоячиси Ян Коутуни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Келишув ижара асосида тузилган бўлиб, бразилиялик футболчи 2026/27-йилги мавсум якунига қадар «Комо» шарафини ҳимоя қилади.

23 ёшли Коуту «Коритиба» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020-йилда «Манчестер Сити»га ўтган, кейинчалик «Жирона» ва «Брага» клубларида ижара асосида тўп тепган. 2025-йилда эса Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси футболчисига айланган.

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас янги футболчининг техник имкониятлари, ҳужумларга фаол қўшилиши ва юқори ишчанлигини алоҳида таъкидлаб, Коуту жамоанинг ўйин услубига мос тушишини қайд этди.

Ян Коуту Бразилия U-17 терма жамоаси билан 2019-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у Бразилиянинг асосий миллий терма жамоасида ҳам дебют қилишга улгурган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг