«Комо» «Вильярреал» ҳимоячиси Вилли Камбвалани трансфер қилмоқчи
Италиянинг «Комо» клуби «Вильярреал» марказий ҳимоячиси Вилли Камбвалани ўз сафига қўшиб олиш учун музокара олиб бормоқда. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 21 ёшли футболчи Сеск Фабрегас жамоасининг устувор трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Манбага кўра, «Комо» ва «Вильярреал» ўртасидаги музокаралар тез суръатда давом этмоқда. Италия клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш учун айнан Камбвала трансферини имкони борича тезроқ якунлашни истамоқда.
«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси бўлган Камбвала сўнгги икки мавсумни Испанияда ўтказди. У «Вильярреал» сафида барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки голли узатма қайд этмаган.
Маълумот учун, Transfermarkt портали Вилли Камбваланинг бозор қийматини 3 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳозирча клублар трансфер суммаcи бўйича келишувга эришгани ҳақида маълумот йўқ.