«Комо» Кин трансфери учун 40 млн евро таклиф қилади
Аввалроқ "Фиорентина" 26 ёшли футболчи учун тушган таклифни рад этганди.
ФОТО: Getty images
"Комо" клуби "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кинни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Аввалроқ "Фиорентина" 26 ёшли футболчи учун тушган таклифни рад этганди.
Маълумотларга кўра, "Комо" яқин вақт ичида Кин учун тахминан 40 миллион евро таклиф қилади. Жамоа бош мураббийи Сеск Фабрегас флоренцияликлар ҳужумчисини трансфер ойнасидаги устувор мақсад сифатида белгилаб олган.
Transfermarkt портали Мойзе Киннинг бозор қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда. Италиялик футболчи "Фиорентина" сафида ҳозиргача 78 та ўйин ўтказиб, 35 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист