“Комо” ҳимоячисини “Сассуоло”га ижарага берди
24 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум охиригача янги жамоаси сафида тўп суради.
Фото: Getty Images
Италиянинг “Комо” клуби ҳимоячи Игнас ван дер Бремптни “Сассуоло”га ижарага берди. 24 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум охиригача янги жамоаси сафида тўп суради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Томонлар ўртасидаги келишувга футболчини маълум шартлар бажарилган тақдирда тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам киритилган. Шу тариқа, ван дер Бремпт мавсумнинг қолган қисмини “Сассуоло” сафида ўтказади.
Бельгиялик ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда “Комо” сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган ва иккита сариқ карточка олган.
Маълумот учун, “Сассуоло” айни пайтда А Серия турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист