locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Комо» Делап бўйича музокараларни бошлади

Делап яқин икки ҳафта ичида «Челси»ни тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Комо» Делап бўйича музокараларни бошлади
ФОТО: Getty images

«Комо» клуби «Челси» ҳужумчиси Лиам Делапни таркибига қўшиб олиш учун дастлабки қадамни ташлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли англиялик футболчи «Комо»нинг марказий ҳужумчи позицияси учун тузилган қисқа рўйхатидан ўрин олган. Итальян клуби Делапни жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

«Комо» ва «Челси» ўртасидаги муносабатлар ҳам жуда яхши даражада. Бунга жорий трансфер ойнасида ҳимоячи Трево Чалобанинг Лондон клубидан «Комо»га ўтиши ҳам сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Делап яқин икки ҳафта ичида «Челси»ни тарк этиши мумкин.

Лиам Делап ўтган ёзда «Ипсвич»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг