\"Комо\" Де Брюйне трансферидан воз кечди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Италиянинг “Комо” жамоасига ўтмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, “Комо” бельгиялик 33 ёшли футболчи бўйича расмий таклиф билан чиқмаган. Улар Де Брюйненинг талабларини бажара олмаслигини маълум қилган.
Футболчи хизматига “Челси” ва “Астон Вилла” жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. МЛС вакилли “Чикаго Файр” ҳам у бўйича футболчининг вакилларига алоқага чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунланганидан сўнг 33 ёшли футболчи «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этади. Тransfermarkt порталига кўра, унинг трансфер нархи 27 миллион еврога тенг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист