\"Комо\" \"Челси\" ҳимоячиси учун 25,5 миллион евро таклиф қилди
Италиянинг "Комо" клуби Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳимоячиси Трево Чалоба трансфери учун расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда трансферлар бўйича эксперт Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, "Комо" 27 ёшли футболчи учун 25,5 миллион евро (22 миллион евро + бонуслар) таклиф қилган. Бироқ "Челси" ушбу таклифни етарли деб ҳисоблаётгани йўқ ва ҳимоячини камида 30 миллион евродан сотишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Трево Чалоба "Комо"га кўчиб ўтишга қарши эмас. Трансфер амалга ошишида клуб бош мураббийи Сеск Фабрегаснинг иштирок этиши муҳим омиллардан бири бўлиши мумкин.
Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Агар "Комо" молиявий таклифини яхшиласа ёки "Челси" ўз талабларини юмшатса, трансфер яқин кунларда якунланиши мумкин.