locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Комо» Чалобага қизиқиш билдирмоқда

Бироқ музокаралар ниҳоясига етмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Комо» Чалобага қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

«Челси» ва Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Трево Чалоба Италиянинг «Комо» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.

Унга кўра, А Серия вакили ушбу трансфер ойнасида 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳозирча Лондон клуби билан музокараларда келишувга эришилмаган.

Ўз навбатида, «Челси» ўз тарбияланувчисини жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Чалоба якунланган мавсумда барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг