locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Комо» Чалоба учун таклифини оширмоқчи

Аввалроқ италияликлар футболчи учун тахминан 25 млн евро таклиф қилган, бироқ «Челси» бу таклифни рад этган эди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби «Челси» ҳимоячиси Трево Чалобани қўлга киритиш ниятида жиддий ҳаракат қилмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, «Комо» Лондон клубига яхшиланган таклиф юборишга тайёрланмоқда.

Аввалроқ италияликлар футболчи учун тахминан 25 млн евро таклиф қилган, бироқ «Челси» бу таклифни рад этган эди. Энди эса гап 30 млн евро ва қўшимча 5 млн евро бонуслар ҳақида кетмоқда.

Чалоба учун курашда «Комо» ёлғиз эмас. Манбага кўра, ҳимоячига Миланнинг «Интер» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Трево Чалоба ўтган клуб мавсумида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 40 млн евродан баҳоланмоқда.

Айни вақтда футболчи Англия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг