locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Комо» «Астон Вилла»нинг Батурина бўйича таклифини рад этди — SportVitness

Батуринанинг “Комо” билан шартномаси 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган.
«Комо» «Астон Вилла»нинг Батурина бўйича таклифини рад этди — SportVitness
ФОТО: Getty images

“Комо” Италия клуби ярим ҳимоячиси Мартин Батурина бўйича “Астон Вилла”нинг таклифини рад этди. Бу ҳақда SportVitness нашри хабар бермоқда.

Инглиз клуби хорватиялик футболчи учун 50 миллион евродан 55 миллион еврогача таклиф қилди, бироқ “Cомо” вингерни 80 миллион еврога баҳоламоқда. Яна бир номи ошкор этилмаган инглиз клуби ҳам футболчи бўйича таклиф билан чиқди, аммо у ҳам рад этилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, хорватиялик футболчининг ҳозирги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади. Инглиз клубларидан ташқари, ярим ҳимоячига Мюнхеннинг “Бавария”си ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Батуринанинг “Комо” билан шартномаси 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган. Италия А Сериясининг 2025/2026 йилги мавсумида у 29 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг