locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Комо” Ассане Диаони 2031-йилгача жамоада сақлаб қолмоқчи

Клуб раҳбарияти ёш вингерни узоқ муддатли лойиҳа учун муҳим футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Комо” 20 ёшли вингер Ассане Диао билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, Италия клуби сенегаллик футболчига 2031-йилгача мўлжалланган янги келишув таклиф қилмоқчи.

“Комо” ёзги трансфер ойнасида Диаога бўлган жиддий қизиқишга қарамай, уни жамоада сақлаб қолди. Клуб АПЛдан 40 миллион евро атрофидаги трансфер вариантини, шунингдек, А Сериянинг бошқа жамоаларидан келган таклифларни рад этган.

Клуб раҳбарияти ёш вингерни узоқ муддатли лойиҳа учун муҳим футболчилардан бири сифатида кўрмоқда. Диаонинг амалдаги шартномаси 2029-йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, “Комо” уни яна икки йилга узайтиришни истамоқда.

Маълумот учун, Диао жорий мавсум А Серияда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг