Комилжон Тожиддинов — «Металлург» футболчиси!
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суръатларда олиб бормоқда.
Жумладан, ярим ҳимоячи Комилжон Тожиддинов янги мавсумда «Металлург» шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, ўтган мавсумни 26 ёшли ярим ҳимоячи «Навбаҳор»да ўтказди ва 13 та баҳсда майдонга тушди.
Тожиддинов футболчилик фаолияти давомида «Навбаҳор-Фарм», «Навбаҳор», «Катманду Рейзерс» (Непал) ва «Янг Елефантс» (Лаос) клублари сафида тўп тепган.
«Комилжон Тожиддинов янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Комилжон Тожиддинов
Туғилган санаси: 19.08.1999
Туғилган жойи: Ўзбекистон
Бўйи: 1.68
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: «Навбаҳор-Фарм», «Навбаҳор», «Катманду Рейзерс» (Непал), «Янг Елефантс» (Лаос).