Комилжон Тожиддинов фаолиятини «Машъал»да давом эттиради
1999 йил 19 август куни туғилган Комил Тожиддинов таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади.
photo: Mash'al fk
«Машъал» футбол клуби ярим ҳимоячи Комилжон Тожиддинов билан шартнома имзолаганини мамнуният билан эълон қилади.
1999 йил 19 август куни туғилган Комил Тожиддинов таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади. Шунингдек, у марказий ҳамда ўнг ярим ҳимоя чизиғида ҳам самарали ўйин намоён эта олади.
Комил Тожиддинов ўзининг меҳнатсеварлиги, майдон марказидаги ишончли ҳаракатлари ва жамоавий ўйини билан ажралиб туради. Унинг тажрибаси «Машъал»нинг мавсум давомидаги мақсадларига эришишда муҳим омиллардан бири бўлишига ишонамиз.
«Машъал» футбол клуби Комил Тожиддиновни жамоамиз сафида қўшилгани билан самимий қутлайди ва унга мубораклик либосида муваффақиятли ўйинлар, ёрқин ғалабалар ҳамда омад тилайди!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор