locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимида қолади

60 ёшли аргентиналик мутахассис 2022-йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Колумбия футбол федерацияси Жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббий Нестор Лоренсо билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Федерация ижроия қўмитаси мутахассиснинг шартномасини узайтирганини расман тасдиқлади.

60 ёшли аргентиналик мураббий 2022-йилдан буён Колумбия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ишончли ўйин намойиш этиб, бешта учрашувда атиги битта гол ўтказиб юборди.

Федерация Лоренсонинг ишидан мамнун эканини билдириб, у билан янги циклда ҳам ишлашни режалаштираётганини маълум қилди. Шартноманинг аниқ муддати эса ҳозирча ошкор этилмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг