locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Коло Муани «Ювентус»га қайтиши мумкин — Романо

Коло Муанининг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Коло Муани «Ювентус»га қайтиши мумкин — Романо
Коло Муани «Ювентус»га қайтиши мумкин — Романо

Рандаль Коло Муани фаолиятини яна “Ювентус”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда машҳур трансфер инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Турин клуби 27 ёшли француз ҳужумчиси билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Энди «Ювентус» футболчининг амалдаги клуби — “ПСЖ” билан трансфер юзасидан музокараларни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Коло Муани 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. У ўшанда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Ўтган мавсумда эса француз футболчиси ижара асосида “Тоттенхэм” сафида ўйнади. У лондонликлар таркибида барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Коло Муанининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг