Коке клублар ўртасидаги ЖЧдаги иштирок ҳақида: \"Мақсадимиз аниқ — чемпион бўлиш\"
Фото: Getty Images
Мадриднинг “Атлетико” ярим ҳимоячиси Коке клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги мақсадларига тўхталди.
“Мен бу турнирдан мамнунман. Биз бу ерда бўлиш учун йиллар давомида меҳнат қилдик, курашдик, ҳаракат қилдик. Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибига қарши ўйин қийин бўлади. Аммо биз катта жамоаларга қарши ўйинларда ғалаба қозонишимиз мумкинлигини кўрсатдик. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламиз. Мақсадимиз - фақат ғалаба қозониш ҳисобланади”, - дейди Коке.
Маълумот ўрнида, “Атлетико” мусобақанинг B гуруҳидан жой олган. Мадридликлар ушбу гуруҳда “ПСЖ”, “Ботафого” ва “Сиэтл” рақиблик қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист