Кобел «Челси» қизиқиш билдирганига қарамай, «Боруссия Д»да қолишга қарор қилди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Швейцария терма жамоаси ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби дарвозабони Грегор Кобел ҳозирча жамоасини ўзгартирмайди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ Кобелга «Челси» қизиқиш билдирган эди, аммо футболчи бор эътиборини клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қаратмоқда.
Голкипер трансфер масалалари билан чалғишни истамайди. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлмоқчи.
Маълумот учун, Кобел ўтган мавсум 47 та ўйинда майдонга тушиб, 67 та гол ўтказиб юборди ва 12 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.