locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клюверт транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Эндиликда футболчи олти ой давомида автомашина бошқара олмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клюверт транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
ФОТО: Getty Images

26 ёшли нидерландиялик футболчи Жастин Клюверт Англияда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Борнмут» ҳужумчиси сўнгги ой ичида икки марта тезликни оширгани учун полиция томонидан тўхтатилган. Бунгача эса Клюверт Европада ўйнаган даврида тўққиз марта жаримага тортилгани аниқланган.

Эндиликда футболчи олти ой давомида автомашина бошқара олмайди. Шунингдек, у жарима ва суд харажатларини тўлаши керак бўлади. Ҳужумчининг адвокати Веймутдаги маҳаллий судда Клюверт ўз айбини тан олганини ва жазони қабул қилганини маълум қилди.

Маълумот учун, Клюверт жорий мавсум «Борнмут» сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг