locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клублардан дараклар | «Зарафшон» ПФК расман ташкил этилди

Навоий вилоятида “Зарафшон” профессионал футзал клуби (ПФК) ташкил этилиб, Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клублардан дараклар | «Зарафшон» ПФК расман ташкил этилди
photo: UFF

Навоий вилоятида “Зарафшон” профессионал футзал клуби (ПФК) ташкил этилиб, Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги ташкил этилган клубнинг раҳбарияти ҳам тасдиқланди:
Клуб президенти — Жамшид Хўжаев
Ижрочи директор — Равшан Ибрагимов
Бош мураббий — Абдулла Бўриев
Бош ҳомий — Улуғбек Файзиев, ZGG асосчиси

ZGG — “Зарафшон Голден Груп” компанияси “Зарафшон” ПФКнинг бош ҳомийси сифатида клуб билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Мазкур ҳамкорлик Навоий вилоятининг бош жамоаси Олий лига иштирокчилари орасида муносиб ўрин эгаллаши ҳамда юқори мақсадлар сари интилишига хизмат қилишга ишонамиз.

Айни пайтда “Зарафшон” ПФК янги мавсумга Навоий шаҳрида пухта ҳозирлик кўрмоқда. Футзалчиларнинг кайфияти аъло, машғулотлар эса кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Зарафшон” ПФК Олий лиганинг 1-турида “Нурафшон”, “Максам-Чирчиқ” ҳамда SQB жамоаларига қарши майдонга чиқади.

Ҳамжиҳатлик ва ишонч — янги марралар ва янги ғалабалар гарови!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг