locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клублардан дараклар | «Самарқанд» таркиби легионерлар билан кучайди

Мавсумнинг 2-турига тайёргарлик кўраётган «Самарқанд» профессионал футзал клуби сафига икки нафар хорижлик футзалчи келиб қўшилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клублардан дараклар | «Самарқанд» таркиби легионерлар билан кучайди
photo: UFF

Клублардан дараклар | «Самарқанд» таркиби легионерлар билан кучайди

Мавсумнинг 2-турига тайёргарлик кўраётган «Самарқанд» профессионал футзал клуби сафига икки нафар хорижлик футзалчи келиб қўшилди.

🇮🇷🇧🇷 Жамоа билан янги мавсум арафасида келишувга эришган бир нафар эронлик ва бир нафар бразилиялик легионер II тур бошланишига бир ҳафта қолганида Самарқанд клуби ихтиёрига етиб келди.

Ҳар икки футзалчи ҳам универсал бўлиб, жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириши кутилмоқда.

Меҳрдад Ҳатефи Фард 🇮🇷
22 ёшли футзалчи 2004-йил 23-октябрда таваллуд топган. У Эрон футзал Суперлигасининг «Фарш Ара Машҳад» клуби сафидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш.

Соуса Араужо Антонио Лукас 🇧🇷
28 ёшли бразилиялик футзалчи 1998-йил 31-октябрда туғилган. Ҳужумчи амплуасида ҳаракат қиладиган футболчи Бразилия биринчи лигасининг қатор жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Легионерларга «Самарқанд» сафидаги янги мавсумда омад, муваффақият ва ёрқин ўйинлар тилаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг