Клублардан дараклар | «Сайхун» таркибини бразилиялик легионер билан кучайтирди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Олий лига дебютанти — Гулистоннинг «Сайхун» жамоаси таркибига навбатдаги янги футболчини қўшиб олди.
photo: UFF

Wашингтон Луиз Фернандез — «Сайхун» футболчиси!
25 ёшли бразилиялик универсал футзалчи Сирдарё вилояти клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Кеча Wашингтон Луиз Фернандезни Тошкент халқаро аэропортида «Сайхун» бош мураббийи Артур Юнусов ҳамда ёрдамчи мураббий Жаббор Кулиев кутиб олишди.
Маълумот учун: Wашингтон Луиз сўнгги 4 мавсум давомида Словакиянинг «Луcенеc» жамоаси сафида тўп тепган.
Эндиликда бразилиялик легионернинг маҳорати ва тажрибаси «Сайхун»нинг Олий лигадаги дебют мавсумида жамоага ёрдам бериши кутилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор