Клублардан дараклар | “Нурафшон” ва “Зарафшон” назорат учрашувида куч синашди
Клублардан дараклар | “Нурафшон” ва “Зарафшон” назорат учрашувида куч синашди
Мамлакат XXX миллий чемпионати — Олий лиганинг 3-тур баҳсларига тайёргарлик кўраётган воҳа жамоалари — “Нурафшон” ва “Зарафшон” Бухоро шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида назорат учрашувида майдонга тушди.
Қизиқарли ва голларга бой кечган баҳсда мезбонлар 8:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бухороликлар сафида Али Реза Шейхлар иккита, Шоҳжаҳон Шоназаров, Дониёр Сотволдиев, Мамашариф Ҳалимов, Дониёр Саидов, Феруз Фахриддинов ҳамда Моҳсин Лотфи биттадан гол муаллифи бўлди.
“Зарафшон” жамоаси таркибида эса Баҳмани Нажад Нима иккита, Шоҳруҳ Шокаримов ва Алаёр Содиқов биттадан гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 3-тур учрашувлари 22–27-октябрь кунлари Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади.