Klublardan daraklar | «Neftchi» ikkita o‘rtoqlik uchrashuvida maydonga tushdi
Ўзбекистон миллий чемпионати турлари оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган Фарғонанинг «Нефтчи» профессионал футзал клуби иккита назорат учрашувида майдонга тушди.
Дастлаб Фаррух Зокиров шогирдлари Тожикистоннинг «Сипар» жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда «Нефтчи» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кейинги назорат баҳси эса Биринчи лига вакили «Андижон»га қарши ўтказилди. Ушбу учрашувда фарғоналиклар 7:1 ҳисобида зафар қучишди.
«Нефтчи» Олий лиганинг 2-тур учрашувлари бошлангунига қадар Қирғизистоннинг етакчи жамоаларидан бирига қарши яна битта назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, XXX миллий чемпионатининг 2-тур баҳслари 30 сентябрдан 5 октябргача Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади.