Клублардан дараклар | Мавсумолди назорат учрашувлари давом этмоқда
Клублардан дараклар | Мавсумолди назорат учрашувлари давом этмоқда
Кеча Тошкент шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Хоразм” ПФC ва Навоий вилоятининг “Зарафшон” ПФC жамоалари назорат учрашувида майдонга тушишди.
Кескин ва голларга бой кечган баҳсда урганчликлар 5:4 ҳисобида зафар қучишди.
“Хоразм” сафида Даниил Илин, Аширбек Тўқинов, Беҳруз Самиев, Музаффар Аҳаджонов ва Энриқуе Соуза гол урган бўлса, “Зарафшон”нинг голларига Бекзод Жумабоев, Муҳаммадбобур Рахмонбердиев ва Ботир Ризаев муаллифлик қилишди. Яна бир голни эса “Хоразм” футзалчиси ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Назорат учрашувлари — янги мавсум олдидан муҳим синов. Бундай баҳсларда мураббийлар таркиб ва тактикаларни синовдан ўтказиб, жамоанинг кучли ва муаммоли жиҳатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш устида ишлашмоқда.
Олий лига клублари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда!