Клублардан дараклар | «Хоразм» ўртоқлик учрашувида «Самарқанд»дан устун келди
Мамлакат миллий чемпионати — Олий лига 1-тур учрашувларига тайёргарлик кўраётган “Хоразм” ва “Самарқанд” жамоалари Жиззах шаҳрида назорат учрашувида майдонга тушди.
Қизиқарли, муросасиз ҳамда голларга бой кечган баҳсда Лига дебютанти “Хоразм” ғалаба қозонди.
Учрашув давомида жамоалар тенг кураш олиб борди. Биринчи бўлимда ҳар икки томон тактик жиҳатдан пухта ўйин намойиш этган бўлса, иккинчи бўлимда ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти берилди.
“Самарқанд” бош мураббийи Дилшод Ҳайдарқулов:
“Назорат учрашуви бўлгани учун таркибимиздаги барча ўйинчиларга имконият бериб, уларни синовдан ўтказдик. Маглубиятга учраган бўлсак-да, футзалчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқдим. Бизнинг жамоада ўйиндан ўйинга ўсиш кузатилмоқда. Айниқса, ёш ва иқтидорли футзалчиларнинг ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилгани менга ёқди.
Назорат учрашуви
Хоразм — Самарқанд 6:5
Жиззах шаҳри
23.08.2026
Голлар: Музаффар Аҳаджонов, Густаво Мачадо, Энрике Соарес, Ашурбек Тўлқинов, Ғиёсбек Қўшназаров, Илин Даниил — Алиризо Ҳусайинов (2 та), Меҳрож Юнусов, Далер Эшонқулов, Миржахон Вафоев.