locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” очко йўқотди, “Ювентус”дан эса йирик ғалаба

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” очко йўқотди, “Ювентус”дан эса йирик ғалаба
ФОТО: Getty Images

АҚШ мезбонлигида ўтаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари ўз якунига етди. Турнирнинг сўнгги кунида учта ўйин бўлиб ўтди.

Дастлаб, “H” гуруҳи фаворитларидан бири ҳисобланган “Реал Мадрид” “Ал-Ҳилол”га қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Голларга Гонсало Торрес ва Рубен Невеш муаллифлик қилди.

90+2-дақиқада мадридликлар пеналти ишлаб олишди, бироқ Федерико Вальверде ушбу вазиятдан фойдалана олмади.

“H” гуруҳидан ўрин олган яна бир баҳсда “Пачука” ва “RB Зальцбург” ўзаро баҳс олиб борди ва якунда австрияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“RB Зальцбург” сафидан Оскар Глук ва Карим Онисиво ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. Браян Гонсалес эса “Пачука”нинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, ушбу баҳс об-ҳавонинг ноқулайлиги сабаб бир ярим соатга тўхтатилди.

Мусобақанинг 1-турини якунлаб берган ўйин “Ал-Айн” ва “Ювентус” ўртасида кечди ва унда Турин клуби рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди (5:0).

Беллашувда Рандал Коло Муани ва Франсиско Консейсао дубл қайд этган бўлса, яна бир гол Кенан Йилдиз номига ёзилди. Шу тариқа, “Ювентус” турнирни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаб, “G” гуруҳи пешқадамига айланиб олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг