Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби қанча пул мукофотига эга бўлади?
15 июнь куни АҚШ майдонларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари старт олади.
Турнинг мукофот жамғармаси 1 миллиард долларни ташкил қилади. Ғолиб 125 млн долларга эга бўлади. Гуруҳ босқичида клублар ҳар бир ғалаба учун 2 миллион доллар, дуранг учун эса 1 миллион доллар олади.
1/8 финалга чиққан иштирокчила 7,5 миллион доллар, чорак финалга эгаллари 13,125 миллион доллар, ярим финалга 21 миллион, финалга 30 млн доллар эгасига айланади. Финал ғолиби яна 40 млн доллар билан тақдирланади.
Ҳар бир Европа клуби спорт ва тижорат мезонларига қараб 12,81 млн доллардан 38,19 млн долларгача даромад олиши кафолатланган.
Жанубий Америкадаги ҳар бир жамоага 15,21 миллион доллар, Шимолий ва Марказий Америкага 9,55 миллион доллар, Африкага 9,55 млнь доллар ва Океанияга 3,58 млн доллар кафолатланган.