locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ҳусанов яна майдонга тушмади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1-турида “Манчестер Сити” клуби “Видад”га қарши ўйнади.

Ўйин 2:0 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб 2-дақиқа Фил Фоден ҳисобни очди. 42-дақиқада эса Доку иккинчи голга муаллилик қилди. 88-дақиқага келиб эса “шаҳарликлар” ҳимоячиси Рико Льюис қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Мазкур баҳсда Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирдлари турнир ишончли ғалаба билан бошлади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ.

“Манчестер Сити” 2:0 “Видад”

Голлар: Фоден 2, Доку 42.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг