Клублар ўртасидаги ЖЧ. Гуруҳ босқичи якунларига кўра ким қанча даромад қилди?
ФОТО: Getty Images
“Реал Мадрид” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида қатнашгани учун энг юқори даромад олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар”га 32,8 миллион евро тўланган. Қўшимча тўловларни, хусусан, мусобақанинг плей-офф босқичига чиққанини ҳисобга олсак, испан гранди 43,55 миллион евро ишлаб олди.
Иккинчи ўринни “Манчестер Сити” эгаллаб турибди. “Шаҳарликлар”нинг даромади қўшимча тўловларни ҳисобга олганда 42,51 миллион еврони ташкил этмоқда.
Ушбу кўрсаткич бўйича кучли учликни Мюнхеннинг “Бавария” клуби якунлаб турибди. Умумий ҳисобда немис гранди 37,69 миллион евро ишлаб топди.
Насрулло Каримов
Журналист