locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” голлар шоусида ғалаба қозонди

Мазкур ўйинда 7та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” голлар шоусида ғалаба қозонди
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

F гуруҳидан ўрин олган баҳсда Жанубий Африканинг “Мамелоди Сандаунс” жамоаси Германиянинг “Боруссия Дортмунд”ига қарши ўйин ўтказди.

Голларга бой тарзда кечган баҳсда немис клуби 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Жоб Беллингем клуб сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

"Боруссия" 2 турдан сўнг 4 очко билан F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Мамелоди Сандаунз" эса 3 очко билан 2-поғонадан жой олган.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати

2-тур

“Ф” гуруҳи

“Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” 3:4

Голлар: 11′ Рибейро, 62′ Райнерс, 90′ Мотиба - 16′ Нмеча, 34′ Гирасси, 45′ Беллингем, 59′ Мудау (автогол).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг